Қизининг тўйига эрини чақирган аёлнинг уйига Зойир Мирзаев боради

Жамият

image

Аввалроқ Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманига Сурхондарё вилоятидан келиб, пахта тераётган Замира Шайманованинг "Мilliy" телеканали эфиридаги турмуш ўртоғига мурожаати ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб, баҳс-мунозараларга сабаб бўлганди. Аёл фарзандларининг отасидан ўзи учун ҳеч нарса сўрамаслигини, фақат у қизининг тўйига келиб, дуо бериб кетишини илтимос қилган. 

Маълум бўлишича, Замирa Шайманованинг оиласи уч йил бурун дарз кетган. Эри уйдан чиқиб кетгани бўйича қайтмаган. Йилда бир-икки марта қишлоққа келиб, кўчада ўғилларини кўриб, қайтиб кетар, бундан эса қизининг дили қаттиқ оғрир экан.

Ушбу видеони томоша қилган тармоқ фойдаланувчиларининг кўпчилиги тўй куни аёлни ёлғизлатиб қўймаслик мақсадида, керак бўлса, Мусулмонлар идораси раиси – муфтий Нуриддинжон Холиқназаровнинг бориб дуо беришини сўрашди.

Шундан сўнг, Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев ҳам мурожаатга ўз муносабатини билдириб, тўйга боришини маълум қилди.

“Энг катта ниятим, эр-хотин биргаликда қиз узатиб, элга тўй беришганида биз ҳам хизмат қилиб, уйларида меҳмон бўлиб ёшларга бахт тилаш… Ишонаманки, худди шундай бўлади, биз шунга ҳаракат қиламиз.

Инсонни қадрлаш, унга ҳурмат-иззат кўрсатиш, қийналган пайтларида ёнида туриб, ёрдам кўрсатиш бугун давлат сиёсатидир. Биз халқимиз кутган мана шу буюк сиёсатнинг оддий бир ижрочисимиз, холос. 

Тўйда кўришгунча, Замира опа! Доим кулиб юринг! Яхши кунлар ҳали олдинда!”, деб ёзган вилоят ҳокими Facebook’даги саҳифасида.


Мақола муаллифи

Теглар

Зойир Мирзаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made