Қийноқ масаласи Ўзбекистонда кун тартибидан чиқиб кетиши керак – Норбоева
Жамият
−
06 Январь 2021
3199Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 11-ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда. Унда Сенат раиси Танзила Норбоева қийноқлар масаласига тўхталиб ўтди.
“Республикамизда бу нарсага мутлақо ўрин қолиши керак эмас. Ҳозир инсонга бўлган эътибор шу даражада кучлики, қийноқ деган масала Ўзбекистоннинг кун тартибидан чиқиб кетиши керак. Бош прокуратура, ИИВ, Омбудсманнинг фаолияти таҳлил қилинганда, мазкур масалага алоҳида эътибор берилади ва баҳо берилади. Масъул қўмиталардан бу борадаги ўрганишлар таҳлилларини янада кучайтириш сўралади”, дейди Норбоева.
Сенат раисининг таъкидлашича, жорий йилда суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлашувчи комиссиясига раислик қилиш Сенатга ўтади.
“Қолаверса, жорий йилда суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлашувчи комиссиясига раислик қилиш Сенатга ўтади. Шу боис комиссия фаолиятини янада кучайтириш жорий йилда олдимизда турган энг муҳим вазифа бўлиб ҳисобланади”, дейди Танзила Норбоева.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь