Қийноққа солинганларга товон тўлаш тизими жорий этилмоқда
Жамият
−
29 Декабрь 2021
4826Кеча, 28 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига қийноққа солишдан жабрланганларга етказилган зарарни қоплаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.
Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига қўшимчалар киритишни назарда тутади. У билан кодекснинг терговга қадар текширувни амалга оширувчи органлар, суриштирув, дастлабки тергов, прокуратура органлари ва суднинг қонунга хилоф ҳаракатлари туфайли етказилган зарар учун жавобгарликни белгиловчи 991-моддасига қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш натижасида етказилган зарар учун жавобгарлик киритилмоқда.
Шунингдек, Фуқаролик кодексининг 1021-моддаси иккинчи қисмига, яъни маънавий зарар уни етказувчининг айбидан қатъи назар қопланиши лозим бўлган ҳолатларга қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш жинояти натижасижа етказилган зарарни ҳам киритиш таклиф этилмоқда.
Мажлисда таъкидланганидек, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши қийноққа солиш оқибатида зарар кўрган жабрланувчиларнинг ҳуқуқларини янада ҳимоя қилиш ва тиклашга, уларга етказилган моддий, маънавий ва бошқа зарарларнинг қопланишига сабаб бўлади.
Қизғин муҳокамалардан сўнг, депутатлар томонидан берилган таклифлар инобатга олинган ҳолда, қонун лойиҳаси қабул қилинди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь