Қишнинг биринчи кунини қандай об-ҳавода қаршилаймиз?
Бу қизиқ
−
29 Ноябрь 2019
9059Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази ҳафта охирида Ўзбекистонда кузатилиши кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Бугун, 29 ноябрь куни совуқ антициклон чегараси Қозоқистоннинг шимоли-шарқий қисмига силжиб, унинг Ўзбекистон ҳудудига таъсири аста камаяди. Кундузи ҳаво ҳарорати кўтарилиб 4-9 даража илиқни ташкил қилади, бироқ бу ҳарорат ҳам меъёрдан паст.
Дам олиш кунлари Каспий денгизи жанубидан илиқ ва нисбатан нам ҳаво оқимининг кириши билан мамлакат ҳудудининг катта қисмида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади, фақат Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида 1 декабрда куннинг иккинчи ярмида айрим жойларга кучсиз ёмғир ёғиши мумкин.
Ҳарорат фони кўтарилиб боради ҳамда кечаси 0-3 даража илиқ, кундузи 12-15 даража илиқ бўлади.