Қишлоқларда банкомат йўқ, пенсионерларга пенсиясини “карточка”да бердик – Президент

Жамият 3391
image

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномаси давом этмоқда

Давлат раҳбари Ўзбекистонда банк соҳаси ўта оғир аҳволда эканини, аҳолида банкларга нисбатан ишонч йўқлигини танқид қилди. У ўз нутқида банклар янги лойиҳалар устида ишлаш ўрнига, 25 йил нақд пул, карточка тизимига ўтиш билан ишлганини, шу сабаб хорижий мамлакатлардан 15 йил ортда қолганини айтди. 

“Қишлоқларда банкомат йўқ, биз эса пенсионерларга пенсиясини "карточка"да бердик”, дейди давлат раҳбари. 

Давлат раҳбари мамлакатнинг иқтидордаги банки бўлган “Халқ банк”ида катта ўзгаришлар бўлаётганини таъкидлади.  

Президент ўтган йили йўллаган Мурожаатномасида бугунги кунда банк тизимидаги энг асосий муаммо – улар капиталининг асосий қисми, яъни, 83 фоизи давлатга тегишли экани ҳақида гапирган эди. Давлат раҳбари бу ўз навбатида, банк секторида соғлом рақобатга тўсиқ бўлиб, хизмат кўрсатиш сифатига салбий таъсир қилаётганини тушунтирганди.

Ҳукумат ва Марказий банк халқаро молия институтлари кўмагида банк-молия тизимини ривожлантириш бўйича узоқ муддатли стратегия ишлаб чиқиши лозимлиги бўйича кўрсатмалар берганди.

 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 69
Рейтинг: 2.9
t
×