Қишки қўлқопларни дезинфекция қилиш керакми? 

Бу қизиқ 1738
image

Қиш фасли тобора яқинлашиб келмоқда. Қўлқоплар қишнинг изғиринли кунларида асқотадиган аксессуарлардан биридир. Хўш, пандемия шароитида қалин қўлқопларни қандай дезинфекция қилиш керак? Дезинфекция қилиш шартми? 

Россиялик шифокор Евгений Тимаков бу ҳақда маълумот берган.

"Қишда кийиладиган қўлқоплар билан юзга тегиш керак эмас. Уларни таркибида водород пероксид бўлган эритмаларда дезинфекция қилиш мақсадга мувофиқ", деган мутахассис. 

Шу билан бирга, у қўлқопларни дезинфекция қилиш шарт эмаслигини, уларни ювишни ўзи кифоя этишини ҳам таъкидлаган. 

Мутахассис агар қўлқоплар чармдан тайёрланган бўлса, уларни спирт билан тозалаш мумкинлигини айтган.

Маълумот учун, дунё бўйича коронавирусга чалинганлар 48 миллионга яқинлашмоқда. 1,2 миллиондан кўп одам эса коронавирус асоратлари оқибатида вафот этган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 37
Рейтинг: 3.2
t
×