Қишда ёнилғи сарфини камайтириш учун 7 маслаҳат

Фойдали

image

Қишда автомобиль двигателини қиздириш, печни ёқиш ва умуман йўлда юришнинг қийинлашиши сабабли ёнилғи сарфи кўпайиб кетади. “За рулем” журнали йилнинг совуқ вақтида автомобилда ҳаракатланганда ёнилғи сарфини камайтиришнинг бир нечта йўлларини маълум қилди.

Биринчидан, ёнилғи сарфини камайтириш учун машина двигателини кузовни қисқа вақт қиздириш керак. масалан, автомобиль кузовини тозалаш жараёнида. шу Билан бирга ҳаракатни бошлаганда тезликда бирдан ошириб юбормаслик керак.

Иккинчидан, автомобиль устини қор қоплаган бўлса, уни тўлиқ тозалаш керак. Шунда машина енгиллашиб, шамолнинг қаршилиги камаяди.

Яна бир маслаҳат, шиналардаги ҳаво босимини текшириб бориш. Негаки, совуқда унинг босими пасайиб кетади. Паст босим силжишга қаршилик юзага келтиради ва ёнилғи сарфини орттиради.

Кам эгилувчан мотор мойидан фойдаланиш ҳам самара беради. 

Ёнилғи сарфини камайтириш учун автомобиль ёпинчиғидан ҳам фойдалансангиз бўлади. Чунки у иситишни тезлаштиради ва қисқа тўхташларда моторнинг совиб кетишининг олдини олади.

Шунингдек, машинадан барча ортиқча нарсани олиш керак. Масалан томдаги юкхонани. 

Охирги маслаҳат ҳайдаш услубингизни қайта кўриб чиқинг. Бир текисда, кескин ҳаракатларсиз ва тезланишларсиз ҳаракатланишга ҳаракат қилинг.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

964

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг