Қироличага бош эгган ва қироличани бош эгдирган Филипп

Олам

image_2021-04-12_14-47-21
0:00
0:00
download

Буюк Британия шаҳзодаси Филипп ва қиролича Елизавета II 70 йил бирга яшади. Улар бу вақт ичида мамлакат учун энг муҳим дақиқаларда ҳам  бирга ёнма-ён бўлдилар.  Муҳаббат асосига қурилган ушбу турмуш давомида қироличани шаҳзода Филиппдан бошқа ҳеч ким яхши билмаган. Ҳозир сиз билан уларнинг муҳаббат тарихига кўз ташлаймиз.

Уларнинг илк учрашуви Дартмут Қироллик денгиз коллежида бўлган. Ўша вақтда жасоратли 18 ёшли курсант йигит крокет ва теннис ўйнашни яхши кўрадиган 13 ёшли малика Елизаветанинг хаёлини ўғирлаган. Кўп йиллар давомида уларнинг  ёшликдаги  севимли машғулотлари дўстлик даражасига кўтарилиб, уруш йилларида ёзишмалар ва камдан-кам ташрифлар билан бир-бирини қўллаб-қувватлаб турган.  Шаҳзода Филипп Қироллик флотида хизмат қилганида, малика ўз хонасида унинг фотосуратини сақлаб қўйган экан.

Юнон шаҳзодаси бўлиб туғилган Филипп тез-тез у ҳудуддан бу ҳудудга кўчиб юрган. Юртидан қувғин бўлгандан кейин бутун Европада саёҳат қила бошлаган, бутунлай мустақил, ташаббускор ва ҳиссий жиҳатдан барқарор бўлиш учун тинимсиз ҳаракат қилган. 

Елизавета  шафқатсиз дунёдан ҳимояланган шоҳ саройи деворлари орасида ўсган. Филипп эса табиатан ўзини тутиб турадиган, уятчан ва мулоҳазали бўлган.  Улар бир-бирини мукаммал равишда тўлдирганлар.

Бахтли дамлар

Гарчи Филипп бир йил давомида турмуш қуриш таклифини билдирган бўлса-да, 1947 йилга келиб, Елизавета  21 ёшга тўлганидан кейин турмуш қуришган. Тўйдан бир оз олдин шаҳзода Филипп Елизаветанинг онасига мактуб ёзади, унда у қизини тўлиқ ва шартсиз севиб қолганига ишонтиради. Вестминистер Аббейидаги тўйга икки минг меҳмон ташриф буюрган.  Уруш тугаганидан атиги икки йил ўтган бўлса ҳам мамлакат ҳали ҳамон вайронагарчиликлардан қутулмаган ва бу тўй ўша пайтлар учун ноёб байрамга айланган эди. Бу тўйни Уинстон Черчилл "урушдан кейинги Британиянинг сўнган фонида ёрқин чақнаш", деб атаган.

Тўйдан бир йил ўтиб, улар тўнғич фарзанди, ўғли Чарлзни бағрига олди. Орадан яна икки йил ўтиб, қизи Анна туғилди.  Шаҳзода Филипп денгиз флотида озроқ вақт карьерасини амалга оширган ва ёш оила Малтада бир муддат яшаган. Сўнг Филипп Чецкерс эсминетсида хизмат қила бошлайди. Ўша пайтда улар одатий ҳаётда, оила даврасида, фарзандлари ёнида илиқ иқлим шароитида, саройлардан ва қироллик ишларидан узоқда бахтли ҳаёт кечирган.

Елезаветани қиролича бўлиши ва Филиппнинг  ёрдамчи ролига ўтиши

Ҳамма нарса 1952 йил 6 февралда қирол Жорж VI нинг вафоти билан ўзгариб кетди. Ўша пайти Елизавета атиги 25 ёшда, Филипп эса 30 ёшда эди. Улар эртами-кечми тахтга ўтиришини билар, лекин ўзларига тегишли бўлиши мумкин бўлган бир неча йиллик ҳаёт қолганига умид қилишарди.

Эдинбург герцоги унвонини олган шаҳзода Филипп учун рафиқасининг тож кийиши ўзининг ҳарбий мартабасини тугатганлигини англатарди. Кемаларни бошқаришга одатланган одам учун ёрдамчи ролга ўтиш осон бўлмаган, албатта.

Шуни унутмаслигимиз керакки, 1950-йиллари хотин даражаси нуқтайи назаридан эридан устун бўлиши жуда кам учраган. Шунингдек, малика учун  ўша пайтда ёш она бўлишига қарамасдан қироличалик вазифаси энг муҳими бўлган. 

Филипп учун аёлининг янги лавозимига мослашиш…

Шаҳзода Филиппга турмуш ўртоғининг янги лавозимидалигига мослашишга бироз вақт керак бўлди ва бу кўпинча сарой аҳли билан зиддиятларга олиб келган.

1956 йилда шаҳзода Филипп тўрт ой давомида Буюк Британиянинг энг узоқ мамлакатларига саёҳат қилади ва кўпчилик унинг хотинига содиқлигидан шубҳа қила бошлайди. Аммо шунга қарамасдан, жуфтликни бир-бирига бўлган ишонч ва садоқат тарк этмайди. 

Герцог қироличага давлат раҳбари сифатидаги вазифасини бажаришига имкон беради ва оила бошлиғи ролини ўз зиммасига олади. 1960 йилда тайёрланган қирол оиласи ҳаёти ҳақидаги ҳужжатли фильмда шаҳзода Филипп барбекю тайёрлаётгани ва қиролича идиш-товоқ юваётгани эпизоди акс этади.

У мамлакат миқёсидаги барча тадбирларда – давлат ташрифларида, парламент сессияларининг ҳар йилги очилишида, юбилей ва ибодатларда қироличага ҳамроҳлик қилган. Ҳар қандай тасвирда улар ҳар доим бир-бирларига қарашлари ва деярли сезилмайдиган табассумлари билан алмашишганини кўришингиз мумкин. Бу энг расмий воқеалар ўртасида уларнинг шахсий кичик дақиқалари эди.

Филипп нафақада, қиролича эса жамоат олдида ёлғиз

Қиролича итлар ва отларни жуда яхши кўришини ва кўп вақтларини селекционерлар ҳамда от пойгалари устозлари билан ўтказишини бутун дунё билади. Шаҳзода Филипп бутун умри давомида таниқли спортчи бўлган, оилавий мулкларни бошқаришда фаол иштирок этган ва сўнгги йилларда уларни тез-тез аравада кўришган. Улар Виндзор саройи ва Сандрингем мулки боғларини айланиб чиқишган.

2017 йилда герцог Филипп ниҳоят жамоат ишларидан нафақага чиқишга қарор қилади. Шундан сўнг одамлар қироличани жамоат олдида ёлғиз ўзи ёки қироллик оиласининг бошқа аъзолари ҳамроҳлигида кўришга одатланди.

Қироллик карантинда

Биргина камчилик шундаки, қиролича кўп вақтини Лондон ва Виндзорда ўтказган. Албатта, улар доимо телефонда гаплашишган, аммо жисмоний жиҳатдан бир-биридан ажралиб қолишган.

Пандемия юз берганида, улар Виндзор саройида биргаликда изоляция қилиниб, карантинда яшаган ва хизматчиларини ҳам камайтирган. 2020 йил мартидан бошлаб, ҳаётларининг сўнгги йилларини  пандемия туфайли бирга ўтказган. Сарой хоналарида ўтирган ҳолда, улар биргаликда кўрган ва бошдан кечирган барча нарсаларни соатлаб эслашган.

Елизавета учун оғир йўқотиш

Шаҳзода Филипп 70 йилдан ортиқ вақт давомида бир-бирлари учун ҳаётдаги ягона суянадиган инсон бўлиб келган. Унинг ўлими малика учун чуқур ва ўрнини босмайдиган йўқотишдир. Уларнинг муҳаббати ҳеч қачон оммага кўз-кўз қилинмаган, аммо, абадий ва энг ақл бовар қилмайдиган воқеалар сифатида ёдда қолди.

Юлдуз Абдурашидова 


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

148

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг