Қиролича Елизавета II нинг жасади Букингем саройига олиб келинди

Олам 3710
image

Кеча, 13 сентябрь куни кечқурун марҳум Қиролича Елизавета II нинг жасади солинган тобут Британия монархларининг Лондондаги қароргоҳи – Букингем саройига етказилди. Етти машинадан иборат дафн маросим кортежи ҳаракатини мамлакатнинг асосий телеканаллари жонли эфирда узатиб борди.

Бундан олдин Буюк Британия қироллик стандарти билан қопланган қироличанинг эман тобути Эдинбургдан Лондон ғарбидаги Қироллик ҳаво кучларининг Нортхолт авиабазасига етиб келган эди. Boeing C-17 Globemaster ҳарбий транспорт самолётини Британия ҳукумати раҳбари Лиз Трассни кутиб олди.

Саройда катафалкани Буюк Британиянинг янги қироли Чарльз III ҳамда консорт-қиролича Камилла, тахт вориси Уэльс шаҳзодаси Уильям ва унинг рафиқаси малика Кейт кутиб олди. Елизавета II нинг қизи малика Анна онасининг жасадини Балморалдан Букингем саройигача кузатиб борди.

Тобутни анъанавий равишда Британия монархи қўмондонлиги остидаги Гренадер гвардияси аъзолари елкаларида саройга олиб кирдилар, Колдстрим полки гвардиячилари эса машҳур айиқ шляпаларини кийиб, марҳум қироличани саломлашди.

Елизавета II 8 сентябрь куни 96 ёшида Шотландиядаги Балморал қасрида вафот этди. У Британия тарихидаги энг узоқ – 70 йилу етти ой ҳукмронлик қилган монарх бўлди. Янги монарх унинг тўнғич ўғли, 73 ёшли Чарльз бўлиб, тахтда Чарлз III номини олди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 153
Рейтинг: 3
t
×