Қиролича хотирасига БМТ, Европа Иттифоқи ва НАТО байроқлари ярмига туширилди

Олам

image

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Женевадаги ваколатхонаси, Европа Иттифоқи ва НАТО тузилмаларида Буюк Британия Қироличаси Елизавета II вафоти муносабати билан байроқлар ярмига туширилди. 

Халқаро ташкилотнинг Женевадаги ваколатхонаси ҳудудига кираверишда БМТ байроғи бугун, 9 сентябрь куни эрталаб яримга туширилган. 

Брюсселдаги Европа Комиссияси, Европа Кенгаши ва Европа Парламенти штаб-квартирасидаги байроқлар ҳам ярмига туширилган. 

Белгия пойтахтидаги НАТО қароргоҳи олдида Британия Қироличаси вафоти муносабати билан мотамда 30 иттифоқчи давлат байроқлари ҳам яримга туширилган. 

Мамлакатни 70 йил бошқарган Буюк Британия Қироличаси Елизавета II кеча, 8 сентябрь куни 96 ёшида вафот этди. 

Янги Қирол унинг тўнғич ўғли шаҳзода Чарлз эди,  у энди Чарльз III деб номланади. 

Елизавета III даврида 1874 йилда туғилган Уинстон Черчиллдан бошлаб, ҳозирги ҳукумат раҳбари Лиз Трассгача 15 та Бош вазир бўлган. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

52

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг