Қирғизистоннинг янги Бош вазири укасини ҳокимлик лавозимидан озод қилди
Олам
−
05 Февраль 2021
8978Қирғизистоннинг янги Бош вазири Улукбек Мариповнинг укаси Боқитбек Марипов Ўш вилояти Новқат тумани ҳокими лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси девонининг Ахборот таъминоти бўлими хабар берди.
Аниқлик киритилишича, бу Бош вазир Улукбек Марипов томонидан манфаатлар тўқнашувидан қочиш учун қабул қилинган илк қарорлардан бири ҳисобланади. Эътиборлиси, Боқитбек ва Улукбек Мариповлар ака-укалардир.
Қирғизистон қонунчилигига мувофиқ маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ижро этувчи ҳокимиятнинг бир қисмидир ва бевосита Бош вазирга бўйсунади.
Эслатиб ўтамиз, 3 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Улукбек Мариповга Қирғиз Республикаси Бош вазири этиб тайинлангани муносабати билан табрик мактубини йўллаганди.
LiveБарчаси