Қирғизистоннинг яна икки банки “Мир” карталарига тақиқ қўйди
Олам
−
18 Октябрь 2022
2588Қирғизистон тижорат банклари – "Доскредобанк" ва "Бакай Банк" Россиянинг “Мир” карталари билан операцияларни тўхтатганини эълон қилди. Бу ҳақда бугун, 18 октябрь куни ТАСС агентлигига банкларнинг оператив бўлимларига таяниб хабар берди.
“Мир” карталари хизмати, афсуски, тўхтатилди, бу бизнинг банкимизнинг ички қароридир”, дейди “Бакай Банк” вакили.
Унинг сўзларига кўра, бу тақиқнинг таъсири узоқ давом этади.
“Бугундан бошлаб банк эквайринг тармоғида Миллий тўлов карталари тизими “Мир” карталарини қабул қилиш ва уларга хизмат кўрсатиш тўхтатилди”, дейилади “Доскредобанк” расмий сайтида эълон қилинган баёнотда.
Фаолиятни қайта тиклаш муддати ва уларни тўхтатиб туриш сабаблари кўрсатилмаган.
Бир неча кун олдин Қирғизистоннинг яна бир банки – “Компаньон” Россия банкларининг “Мир” карталарига хизмат кўрсатишни номаълум муддатга тўхтатганди.
Маълумот ўрнида, ҳозир Қирғизистонда жами йигирмадан ортиқ тижорат банклари фаолият юритмоқда.
LiveБарчаси