Қирғизистоннинг собиқ президентларига жиноий иш қўзғатилгани айтилди
Олам
−
01 Февраль
9018Қирғизистон Бош прокурори Курманкул Зулушев мамлакатнинг 3 нафар собиқ президентига нисбатан жиноий иш қўзғатилганини маълум қилди. Бу ҳақда “AKIpress” нашри хабар берди.
Унга кўра, Қирғиз Республикасининг 2-президенти Қурманбек Бакиевга нисбатан бир нечта жиноий иш очилгани тўғрисидаги суд қарорлари мавжуд.
“Қумтор иши Асқар Акаевга нисбатан қўзғатилган. Қумтор олтин кони давлатга қайтарилгач, собиқ президентнинг айби исботланмагани учун иш тўхтатилган”, деган Зулушев.
Бош прокурор мамлакатнинг 4-президенти Алмазбек Атамбаевга нисбатан судлар томонидан 9 та жиноий иш кўрилаётганини қўшимча қилган.
“У касаллиги туфайли бошқа давлатда. Атамбаев қайтиб келгач, суд иши давом эттирилади”, деган у.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг 18 февраль куни Қирғизистон Президенти Садир Жапаров Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида мамлакатнинг барча собиқ президентлари билан учрашган эди.
LiveБарчаси