Қирғизистоннинг собиқ муфтийси Мақсадбек Тўхтомушев ҳибсга олинди

Олам 20016
image

Қирғизистон мусулмонлар диний идорасининг собиқ раҳбари Мақсад ҳожи Тўхтомушев ҳибсга олинган. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хабарга кўра, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси бир кун олдин ҳибсга олинган Мусулмонлар диний идорасининг бош бухгалтерига қарши давлат қўмитаси ходимларига пора бериш фактлари бўйича судгача тергов ишларини олиб бормоқда.

Тергов ҳаракатлари натижасида собиқ муфтий Мақсад ҳожи Тўхтомушевнинг ҳам ушбу жиноятни содир этишда иштирок этгани аниқланган. Шунингдек, Ҳаж зиёратига келганлар томонидан қўшилган маблағлардан фойдаланиш билан боғлиқ молиявий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида рад этиб бўлмайдиган далиллар қўлга киритилган.

Олинган далилларга асосланиб, кеча, 10 февраль куни муфтий Мақсад ҳожи Тўхтомушев жиноят содир этганликда гумон қилиниб ҳибсга олинган ва Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.

Қайд этилишича, юқоридаги фактлар бўйича тергов давом этмоқда. Унинг натижаларига кўра барча жиноий ишларга жалб қилинган шахсларга тегишли ҳуқуқий баҳо берилиб, бу ҳақда жамоатчилик ўз вақтида хабардор қилинади.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1006
Рейтинг: 3
t
×