Қирғизистоннинг давлат қарзи қанчага етгани маълум бўлди

Олам

image

Жорий йилнинг январь ойи охирида Қирғизистоннинг давлат қарзи (ташқи ва ички) 5 миллиард 631 миллион долларни ташкил қилди. Бу ҳақда Қирғизистон Молия вазирлиги хабар берди.

Унга кўра, мазкур қарзнинг 4 миллиард 520,67 миллион доллари ташқи қарз, 1 миллиард 110 миллион доллари эса ички қарзни ташкил этмоқда.

Ой давомида давлат қарзи даражаси 52,96 миллион долларга ошган. Ташқи қарз 41,21 миллион долларга, ички қарз эса 11,74 миллион долларга кўпайган.

Жорий йилнинг январь ойи охирида давлат қарзи ялпи ички маҳсулотга нисбатан 52,33 фоизни ташкил этган.

Ташқи қарзнинг ярмидан кўпи (50,3 фоизи) Қирғизистоннинг кўп томонлама кредитлари – 2 миллиард 273 миллион доллар. Яна 2 миллиард 193 миллион доллар (ташқи қарзнинг 48,5 фоизи) икки томонлама имтиёзли кредитлар доирасида ҳисобланган. Уларнинг 39,5 фоизи (1 миллиард 785 миллион доллар) Хитой экспорт-импорт банкига тўғри келади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2022 йилнинг 1 октябрь ҳолатига 26,2 миллиард АҚШ долларини ёки ялпи ички маҳсулотга (ЯИМ) нисбатан 34,1 фоизни ташкил этмоқда.

Жавоҳир Қадамов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг