Қирғизистоннинг 2 та йирик банки “Мир” тўлов тизимига хизмат кўрсатишни тўхтатди

Олам

image
0:00
0:00
download

Қирғизистоннинг икки тижорат банки “Оптима Банк” ва “Бай Тушум” Россиянинг “Мир” карталари билан операцияларни тўхтатганини эълон қилди. Бу ҳақда банкларнинг сайтларида хабар берилди.

“Оптима Банк” ОАЖ “Мир” тўлов карталарига хизмат кўрсатишни тўхтатишга қарор қилганлигини маълум қиламиз. Банк “Мир” тўлов тизими бўйича қуйидаги операцияларни тўхтатди – эквайринг тармоғидаги POS-терминаллар ва банкоматлар бўйича операциялар, “Мир” тўлов тизимидан кирувчи пул ўтказмалари”, дейилади “Оптима Банк” сайтида.

Шунингдек, “Бай Тушум” банки ҳам ўз мижозларига “Мир” банк карталари хизматини тўхтатиб қўйгани ҳақида маълум қилган.

Бундан ташқари, сентябрь ойида Қирғизистондаги “Осиё Банки”, “Халқ банки”, “Демир Банк”, “Қирғизистон”, “Компанион”, “Бакай банк”, давлат “Айил Банк”и ва “Доскредобанк” мир карталари билан ишлашни тўхтатган эди.

Бундан олдин, Қозоғистон, Туркия ва Ўзбекистонда ҳам Россиянинг “Мир” карталарига хизмат кўрсатиш тўхтатилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

20

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг