Қирғизистонлик вазир Абдуҳаким Ҳожибоев билан қўл бериб кўришмади ва бунинг сабабини айтиб берди
Жамият
−
13 Март 2021
23630Аввал хабар берганимиздек, 11 март куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон Президенти Садир Жапаров икки мамлакат расмий делегациялари иштирокидаги музокараларни якунлагач, имзоланган ҳужжатларни алмашиш маросими бўлиб ўтди. Унда Қирғизистон Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожланиш вазири Алимқодир Бейшеналиев ҳужжатларни алмашиш маросимида нима учун Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хожибоев билан қўл бериб кўришмаганини айтиб берди.
“Протоколга кўра, фақат шартномаларни алмаштириш зарур эди. Барча вазирлар қўл бериб кўришмади, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири буни унутганга ўхшайди. Ўз навбатида, мен бунинг мумкин эмаслигини айтдим ва қўлимни бермадим”, дейди у.
Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон Президенти Садир Жапаровнинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида 22 та ҳужжат имзоланди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь