Қирғизистонлик депутат Ўзбекистон сингари бурқа кийишни тақиқлаш кераклигини айтди

Олам

image

Қирғизистонлик депутат мамлакатда Ўзбекистондаги каби бурқа ва юзни беркитувчи кийим кийишни тақиқлаш кераклигини айтди. Бу ҳақда "Sputnik Кыргызстан" хабар берди.

Қирғизистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Шарапат Мажитованинг сўзларига кўра, сўнгги пайтларда бундай кийим киядиган аёллар сони ҳаддан зиёд кўпайган.

“Мен рўмолга қарши эмасман, ҳамма рўмол ўрасин. Лекин юзни беркитувчи ва одамни таниб бўлмайдиган кийим кийиш мамлакат хавфсизлигига зарар етказиши мумкин. Мамлакат миқёсида ушбу масала юзасидан чора-тадбирлар кўриш вақти келди”, деган депутат.

Маълумот учун, бурқа - аёллар юзларини кўрсатмасликлари учун тақадиган уст кийим. Бундай турдаги юзни ёпиб турувчи кийиниш шакллари исломдан олдинги даврлардан буён мавжуд бўлиб, айниқса пуштун ва араб аёллари орасида кенг тарқалган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Алишер Қодиров битта оилани эплoлмаган “қаҳрамонлар” ва беҳужжат аёллар кўпайиб кетганлигини айтган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг