Қирғизистондан Ўзбекистонга от ҳайдаб ўтаётган шахс ушланди

3-саҳифа

image

Қирғизистондан Ўзбекистонга ноқонуний равишда от ҳайдаб ўтишга уриниш тўхтатилди. Бу ҳақда “AKIpress” хабар берди. 

Маълумотларга кўра, кеча, 7 январь куни Жалолободнинг Ақси туманидаги Соғот қишлоғида яшовчи 1999 йилда туғилган шахс қўлга олинган. У “Ола буқа” чегара отряди ҳарбийлари томонидан ушланган.

Қирғизистон фуқароси 3 та отни Ўзбекистонга ноқонуний олиб ўтмоқчи бўлган.

Шунингдек, бир кун аввал Жалолобод вилоятининг Ноокен туманидаги чегарачилар Ўзбекистондан Қирғизистон чегарасини ноқонуний кесиб ўтган номаълум фуқарони пайқаб қолган.

Қоидабузарни қўлга олиш чоғида чегара посбонлари ташлаб кетилган иккита сумка ичидан дори воситаларини топган. Эркакнинг ўзи Қирғизистон ҳудудига кириб, ғойиб бўлган. Ҳозирда контрабандачини қидириш ишлари давом этмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, контрабанда маҳсулотларининг умумий қиймати 700 минг сомдан ортиқни ташкил қилган.

Эслатиб ўтамиз, 590 минг АҚШ долларини Ўзбекистондан Қирғизистонга ўтказмоқчи бўлган шахсларга суд ҳукми ўқилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Қирғизистон от

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made