Қирғизистондан Фарғонага психотроп дори олиб ўтганлар ушланди

3-саҳифа

image

Фарғона вилоятида чегарадан 3,2 млрд сўмлик кучли таъсир қилувчи дори воситаларини олиб ўтиш ҳолати фош этилди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар қилди.

Маълум қилинишича, ўтказилган тезкор тадбирда бир гуруҳ шахслар психотроп дориларни чегара ҳудудидан Ўзбекистонга олиб ўтгани аниқланган. Улар 30 660 дона “Regopen” ва 925 дона “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини Фарғона тумани, “Вазиё” МФЙ ҳудудидаги Ўзбекистон ва Қирғиз Республикаси давлат чегараларига тортилган сим тўсиқларни бузиб, контрабанда йўли билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб ўтган. Ҳолат тезкор тадбир давомида аниқланиб, шахслар қўлга олинган ва дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 246-моддаси (контрабанда) ва 251-1-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида катта миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини “закладка” усулида турли локацияларга тарқатиб юрган шахс ушлангани хабар қилинган эди.

Ойбек Рустамов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Қирғизистон Фарғона психотроп

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг