Қирғизистондаги шифохонанинг болалар бўлимида коронавирус тарқалди
Олам
−
21 Май 2020
6544Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усенбаев бугун, 21 май куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Бишкекдаги Миллий онкология ва гематология марказининг болалар бўлимида коронавирус тарқалганини маълум қилди.
"Бишкекдаги Миллий онкология ва гематология марказида болалар бўлимида вирус аниқланди. 120 киши текширилди. Улардан 14 нафарида коронавирус аниқланди” деди Усенбаев.
Унинг сўзларига кўра, касаллик даволанаётган бир нафар шифокор, икки ҳамшира, уч она ва саккиз нафар болада аниқланган.
"Инфeкция манбаи олдиндан ўрнатилди ва эпидемияга қарши комплекс чора-тадбирлар ташкил этилди. Кузатувчи тайинланди ва махсус ихтисослаштирилган даволанишдан ўтган болалар учун бўлим тайёрланди. Инфекцияланган шифокорлар даволаниш учун юқумли касалликлар шифохонасига юборилади", деди вазир ўринбосари.
Бугунги кунга қадар Республикада 1313 киши COVID-19 касаллигига чалинган. Улардан 270 нафари тиббиёт ходими. Инфекциядан зарарланган 14 киши вафот этди. 919 бемор соғайиб, шифохоналардан чиқарилди. Республика бўйича 1902 киши кузатувда турибди.
LiveБарчаси