Қирғизистондаги конда йирик кўчки содир бўлди
Олам
−
15 Сентябрь 2020
6767Қирғизистоннинг Норин вилоятидаги Қора-Кече кўмир конида кўчки юз берди. Маълумотларга кўра, кўчки ҳажми 900 минг куб метрни ташкил этади. Жароҳатланганлар ва қурбонлар йўқлиги айтилмоқда. Бу ҳақда мамлакат Транспорт ва йўл вазирлиги хабар берди.
Кўчки Дийкан-Қора-Кече автойўлининг 37-километрида юз берган. Тоғ жинслари Қора-Кече дарёси ўзанини тўсиб қўйган, электр узатиш линияларини ағдарган ва ушбу участкадаги йўл ҳам тўсилиб қолган. Жумгал тумани фуқаро муҳофазаси комиссияси қарори билан йўлнинг ушбу қисми ёпилган.
“Ҳозирда тупроқ массаси Қора-Кече дарёсига тушмоқда. Кўчки оқибатларини бартараф қилиш чоралари кўрилмоқда”, деган ҳодиса жойига етиб борган Транспорт вазирлиги вакили Зарилбек Моношев.
Маълумот ўрнида, Қора-Кече Қирғизистондаги энг йирик кўмир конларидан бири ҳисобланади. Бу ердаги кўмир захиралари 400 млн тонна деб баҳоланади. Конда бир вақтда учта компания кўмир қазиб олиш билан шуғулланади. Улар Бишкек шаҳри, Чу, Талас, Жалол-обод ва Норин вилоятларини кўмир билан таъминлайди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь