Қирғизистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистонда сезилди
Жамият
−
24 Май 4424 1 дақиқа
Бугун, 24 май куни Тошкент вақти билан 05:25 да Қирғизистонда 3,9 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Қайд этилишича, зилзила эпицентри Тошкентдан 281 км жануби-шарқда. Магнитуда: 3,9. Чуқурлиги: 10 км. Эпицентр: Жалолобод, Қирғиз Республикаси. Зилзила координаталари: 41,23 градус шимолий кенглик; 72,58 градус шарқий узунлик. Эпицентрда сезилиш кучи: 4 балл.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
- Пахтаобод туманида 2-3 балл, 32 км.
- Избоскан туманида 2 балл, 45 км.
- Учқўрғон туманида 2 балл, 45 км.
- Андижон туманида 2 балл, 49 км.
- Андижон шаҳрида 2 балл, 53 км.
- Жалақудуқ туманида 2 балл, 56 км.
- Қўрғонтепа туманида 2 балл, 58 км.
- Норин туманида 2 балл, 58 км.
- Хонобод туманида 2 балл, 59 км.
- Олтинкўл туманида 2 балл, 60 км.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳам Қирғизистонда 3,4 магнитудали зилзила содир бўлганди. У Андижон вилоятининг Пахтаобод туманида сезилган.