Қирғизистонда собиқ Бош вазир ўринбосари ва собиқ Президент Администрацияси раҳбари қамоққа олинди
Олам
−
10 Июнь 2021
7582Кеча, 9 июнь куни Қирғизистонда Президент маъмуриятининг собиқ раҳбари Дониёр Наримбоев ва мамлакат Бош вазирининг собиқ ўринбосари Алмазбек Ботирбеков ҳибсга олинди. Бу ҳақда Республика пойтахти Биринчи май туман суди хабар берди.
“Наримбоев ва Ботирбековга нисбатан судгача (2021 йил 31 июлига қадар) қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси кўрилган”, дейди суд вакили.
Унинг сўзларига кўра, собиқ амалдорлар судгача Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг (МХДҚ) ҳибсхонасида бўлади. Жиноят кодексининг қайси моддасига кўра уларга нисбатан иш очилгани ҳозирча маълум эмас.
Аввалроқ қатор қирғиз оммавий ахборот воситаларида Наримбоев ва Ботирбеков Қумтор олтин конидаги коррупция иши бўйича МХДҚ томонидан сўроққа чақирилгани ҳақида хабар берилган эди.
Наримбоев 2012 йилдан 2015 йилгача Қирғизистон давлати раҳбарининг аппаратини бошқарган. 2015 йил ноябрь ойида у фирибгарлиги учун уч йилга ҳукм қилинди.
Ботирбеков 2020 йилнинг июнидан октябригача Бош вазирнинг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь