Қирғизистонда сел оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлди
Олам
−
01 Июль
4071Кеча, 30 июнь куни Қирғизистонда содир бўлган сел оқибатида 9 киши, жумладан, болалар ҳалок бўлди. Бу ҳақда Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Ўш вилоятининг Ноокат туманида содир бўлган сел оқибатида ҳалок бўлганларнинг умумий сони 9 кишига етган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалок бўлганларнинг олти нафари 8 ёшдан 19 ёшгача бўлган болалардир. Уларнинг барчаси бир оила вакиллари экани аниқланган. Улардан бирининг жасади Абшир-Ота қишлоғидан топилиб, милицияга топширилган.
Билдирилишича, қидирув тадбирларида 373 киши: Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 53 нафар қутқарувчиси, Қирғизистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 120 нафар ходими, Мудофаа вазирлигининг 50 нафар ходими ва 150 нафар маҳаллий аҳоли иштирок этган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь