Қирғизистонда коррупцияга қарши курашувчи ташкилот раҳбари пора билан ушланди

Олам

image

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси “Коррупцияга қарши халқ ҳаракати” жамоат бирлашмаси директорини пора олаётган вақтида жиноят устида ушлади. Бу ҳақда бошқарма матбуот марказига таяниб, “24 kg” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, “Коррупцияга қарши халқ ҳаракати” директори Алмазбек Канқулиев Кеминский туман ИИБ томонидан кўриб чиқилаётган Кичи-Кемин қишлоқ округи раҳбарининг молиявий фаолиятини текширишни тўхтатгани учун ундан пул ундирган.

Алмазбек Канқулиев жамоат бирлашмаси мақомидан фойдаланиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардаги алоқалар ниқоби остида вақти-вақти билан давлат муассасалари ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларига бюджет маблағларининг сарфланиши тўғрисидаги маълумотларни ҳамда манфаатдор бошқа маълумотларни сўраб келган. У ўз сўровларини бажаришдан бош тортгани учун текшириш ўтказиш билан қўрқитиб, прокуратура ва Ҳисоб палатасига аризалар киритиш орқали тизимли равишда пул ундирган.

Бундан ташқари, Алмазбек Канқулиев пудратчиларга ҳамкорликни таклиф қилиб, тендерларда ижобий қарор қабул қилишни ваъда қилган ва бунинг учун эълон қилинган тендер суммасининг 10 фоизини талаб қилган. Рад этилган тақдирда эса уларнинг ташкилотида аудит ўтказишга ҳаракат қилиш билан таҳдид қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Алмазбек Канқулиев Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган. Тезкор тергов ҳаракатлари эса давом этмоқда.

Алибек Бейжанов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг