Қирғизистонда коронавирусдан илк ўлим қайд этилди
Олам
−
03 Апрель 2020
8598Қирғизистон Республикасида COVID-19 коронавирус инфекциясидан илк бемов вафот этди. У Ўш вилоятининг Новқат туманида яшаган. Бу ҳақда Коронавирус билан кураш бўйича Республика тезкор штаби маълум қилди.
Бемор кеча, 2 апрель куни Новқат ҳудудий шифохонасида вафот этган. Бемор 61 ёш бўлган.
Штабда бемор чет элдан келгани ва стационар кузатувга олинган, кейинроқ даволаш бошланган. У таҳлил натижасида коронавирус юқтиргани аниқланган.
Бундан ташқари, беморнинг бошқа жиддий касалликлари ҳам бўлган.
Маълумот учун, қирғизистонда бугунгача 116 кишида коронавирус аниқланган. Уларнинг 5 нафари даволанган.
LiveБарчаси