Қирғизистонда келин ўғирлаш туфайли митинг ўтказилди. Бош вазир оломон ёнига чиқди

Жамият

Бугун, 8 апрель куни Бишкекдаги Ички ишлар вазирлиги биноси ёнида зўравонликка қарши тинч митинг ўтказилди. Бу ҳақида “Спутник Кыргызстан” хабар берди.

Маълум қилинишича, митинг 27 ёшли Aйзада Канатбекованинг ўлдирилгани ҳақидаги хабардан кейин ташкил этилган. У 5 апрель куни мажбурий никоҳ учун ўғирлаб кетилган . Зўравонликка қарши митингда Ички ишлар вазирлиги биноси ёнида 150 га яқин одам тўпланган. Улар қўлларида “Жиноят жазоланиши керак”,  “Келин ўғирлашга йўл йўқ”, “Ҳокимият қотилликни амалга оширмоқда”, деган ёзувли плакатларни кўтариб олган. Намойишчилар сони тобора кўпайиб, тахминан 400 киши иш ташлаган. Жой етишмаслиги сабабли одамлар Тыныстанов кўчасини эгаллаб олган.

Қайд этилишича, намойишчилар олдига Ички ишлар вазирининг ўринбосари чиққан. Митинг қатнашчилари унга “шармандалик”, дея норозилик билдирган. Натижада, у митинг содир бўлаётган ҳудудни тарк этган.

Кейинчалик намойишчилар ҳукумат биносига бориб, Ички ишлар вазирини суҳбат учун уларнинг олдига чиқишини, шунингдек, никоҳ мақсадида келин ўғирлаш учун жазонинг кучайтирилишини талаб қилган. Шундан сўнг, Бош вазир Улукбек Марипов намойишчилар олдига чиққан.

Мариповнинг айтишича, вазият бошиданоқ ҳукумат ва Президент назорати остида бўлган. Ички ишлар вазирлиги раҳбарининг истеъфога чиқарилиши тўғрисидаги савол эса кўриб чиқилади. Унинг сўзларига кўра, Бош вазир Aйзаданинг Балиқчидаги дафн маросимига боришга тайёр.

Бош вазир митинг иштирокчиларидан расмий текширув натижаларини кутишни илтимос қилган. Aммо бунга жавобан, намойишчилар норозилик билан “гумбурлаш”ни бошлаган.

Бош вазир Марипов намойишчиларга қарата “Aгар сиз шу ерда турсангиз, муаммо ҳал этилмайди. Барча айбдорлар жазоланади”, деган ва ҳукумат биносига кириб кетган.
 
Aйни дамда зўравонликка қарши митинг якунланди ва одамлар тарқалиб кетди.  

Намойишчилар ижтимоий тармоқларда Ички ишлар вазирининг истеъфоси ва Ички ишлар вазирлигини ислоҳ қилишни талаб қилмоқда.

Сардор Тўланбоев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

314

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг