Қирғизистонда казино очилишига қарши митинг бўлиб ўтди
Олам
−
02 Май 2021
5370Қирғизистон пойтахти Бишкекда Максим Горкий номидаги боғда казино очилишига қарши митинг бўлиб ўтди. Бу ҳақда “24.kg” хабар бермоқда.
“Биз мусулмонлар сифатида ҳаромни ҳалолдан ажратишимиз керак. Бюджетни тўлдириш учун далиллар асоссиз. Президент ва Жўқорғи Кенгес буни тўхтатиши керак. Хазинани тўлдириш учун тадбиркорликни ривожлантириш керак. Бунинг учун бизда барча ресурслар ва имкониятлар мавжуд. Улар таълимни ривожлантирмайди, шунинг учун бизнинг фуқароларимиз чет элга кўчиб кетади”, дейди намойишчилардан бири Миктибек Арстанбек.
Маълумот учун, Қирғизистон парламенти депутатлари – экс-спикер Дастанбек Жумабеков ва Бақтибек Турусбеков Қирғизистондаги казинолар ва букмекер идоралари фаолиятини қайта бошлашни таклиф қилмоқда. Уларнинг таъкидлашича, қимор уйлари керак, лекин фақат ихтисослашган маъмурий минтақада ва фақат чет элликлар учун бўлиши керак. Зона маҳаллий фуқаролар учун ёпиқ бўлади.
Жорий йилнинг 21 апрель куни қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди. Унга 68 депутат овоз берди, 23 киши қарши чиқди.
Президент Садир Жапаров ушбу ташаббус бюджетни тўлдиришга қаратилганини тушунтириб, қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлади.
Қирғизистонда 2015 йилдан бери қимор ўйинлари, лотереялар ва букмекерлик идоралари тақиқланган.
LiveБарчаси