Қирғизистонда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига минг доллардан берилади
Олам
−
11 Апрель 2023
4853Қирғизистон Президенти Садир Жапаров Иккинчи Жаҳон урушининг ҳар бир қатнашчисига бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Иккинчи Жаҳон урушидаги ғалабанинг 78 йиллиги шарафига бериладиган моддий ёрдам 100 минг қирғиз соми (тахминан 1143 доллар)ни ташкил этади. Бу ҳақда мамлакат раҳбари матбуот хизматига таяниб, “Central Asia” нашри хабар берди.
Статистик маълумотларга кўра, республикада 68 нафар уруш фахрийси истиқомат қилмоқда. Улар орасида Иккинчи Жаҳон урушининг бевосита иштирокчилари, Иккинчи жаҳон уруши ногиронлари, қамоқхоналардаги собиқ асирлар, Ленинграддаги блокада пайтида шаҳардаги корхона, муассаса ва ташкилотларда ишлаган ходимлар бор.
Президент маъмурияти Қирғизистонда Иккинчи Жаҳон уруши фахрийлари ҳар ойда қарийб 80 доллар миқдорида пул компенсацияси ва давлат раҳбарининг 114 долларга яқин стипендиясини олишини эслатиб ўтган.
Маълумот учун, 2022 йилда Қирғизистон Президенти ўз жамғармасидан Иккинчи Жаҳон уруши қатнашчиларига ёрдам кўрсатиш учун 10 миллион 807 минг қирғиз соми (тахминан 123 минг 622 доллар) ажратишни буюрган. 2022 йил 1 февраль ҳолатига кўра, республикада 107 нафар уруш қатнашчиси истиқомат қиларди.
LiveБарчаси