Қирғизистонда экстремистларнинг юқори лавозимли раҳбари ушланди (видео)

Олам

image

Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) ходимлари тақиқланган “Ҳизб ут-Таҳрир” диний-экстремистик ташкилоти раҳбарларини зарарсизлантириш бўйича тезкор-қидирув тадбирларини ўтказди. Бу ҳақда қўмита матбуот маркази хабар берди.

Операция давомида махсус хизматлар ташкилотнинг Сузоқ тумани бўйича масъули (раҳбари) лавозимида бўлган нуфузли етакчисини қўлга олган. Тергов маълумотларига кўра, қўлга олинган шахс ташкилотнинг республика раҳбарияти ва “Ҳизб ут-Таҳрир” тизимининг жаҳондаги вакиллари билан бевосита алоқада бўлган.

Бир неча йил давомида у маҳаллий аҳоли орасида экстремистик мафкурани фаол тарғиб қилган, янги аъзоларни ёллаб, тақиқланган материалларни тарқатган. Шунингдек, у жиноий фаолиятни молиялаштириш учун оддий аъзолардан пул йиғишни ташкил қилган.

Суд қарори билан қўлга олинган шахс МХДҚ тергов изоляторига жойлаштирилган. Тезкор ходимлар ташкилотнинг бошқа таркибий бўлинмаларини аниқламоқда ва етакчининг жиноий алоқаларини фош этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилоятининг Бухоро шаҳрида Сурия давлатидаги “Тавҳид ва жиҳод катибаси” халқаро террористик ташкилотига алоқаси бўлган ота ва ўғил аниқланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон экстремист диний-экстремистик ташкилот

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг