Қирғизистонда чегара ҳудуд аҳолиси қуролланишига рухсат бериляпти. Давлат мудофааси шунчалар заифми?

Олам

image

Қирғизистон бир қатор қонунларга чегарадош ҳудудлардаги тинч аҳоли томонидан қурол-яроғ олишнинг соддалаштирилган тартибини ва ихтиёрий сафарбарликни назарда тутувчи қўшимчалар киритди. Бу ҳақда “Cabar” агентлиги хабар берди.

Жорий йилнинг сентябрида қирғиз-тожик чегарасида қуролли тўқнашувга айланган сўнгги можаро оқибатида Қирғизистоннинг чегарадош вилоятлари аҳолисини қуроллантириш масаласини яна кўтарилди.

Чегарадаги воқеалардан бир ой ўтиб, 20 октябрь куни мамлакат парламенти республиканинг мудофаа қобилиятига оид бир қатор қонунларга ўзгартиришларни бирданига учта ўқишда қабул қилганди.

Қонунларга киритилган сўнгги ўзгартишларга кўра, Қирғизистоннинг барча чегарадош вилоятлари аҳолиси ов қуролларини сотиб олиш ва олиб юриш учун соддалаштирилган тартибда рухсат олишлари мумкин бўлади. Бунинг учун уларга ҳеч қандай тажриба ёки овчилик ташкилотларига аъзолик керак эмас.

Бундан ташқари, “Сафарбарлик тўғрисида”ги қонунда янги атама – кўнгилли отрядлар киритилиб, ихтиёрий сафарбарлик назарда тутилган. Унга кўра, Қирғизистоннинг 18 ёшга тўлган ҳар бир фуқароси ўз ихтиёри билан ҳарбий рўйхатдан ўтиб, ўз ватанини ҳимоя қилиши мумкин бўлади.

Шунингдек, Президентнинг сафарбарлик эълон қилиш ваколатлари ҳам кенгаймоқда. Энди у буни парламент билан мувофиқлаштиришига ҳожат бўлмайди ва Президент ёлғиз қарор қабул қилиши мумкин. Бунинг учун энди ҳарбий ҳолат жорий қилиш шарт бўлмайди. Давлат раҳбари ҳам сафарбарликка раҳбарлик қилиш ваколатига эга бўлади.

Киритилаётган янгиликлардан яна бири шуки, сафарбарлик чоғида аҳоли ўз талабига кўра ҳарбийларга шахсий транспорти ва мол-мулкини тақдим этиши шарт. Аввал бу фақат ҳарбий ҳолат шароитида мумкин эди.

Янги тузатишларга кўра, чегара комиссари мақомини олиш учун бир қатор талаблар, жумладан судланганлик ва ҳарбий хизмат тажрибасини олиб ташланади ва уларнинг ҳуқуқларини кенгайтирилади.

Аммо мутахассисларнинг фикрича, чегарага яқин аҳолига ватан ҳимояси учун қурол ишлатишга рухсат берилиши бу давлатнинг ўз чегараларини ҳимоя қила олмаслигини тан олишдир.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

239

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг