Қирғизистонда бир кунда иккинчи марта пойтахтга янги мэр тайинланди

Олам

image

Қирғизистон Бош вазири Улукбек Марипов мамлакат пойтахтининг янги мэри вазифасини бажарувчисини тайинлади. Бу ҳақда Қирғизистон Ҳукумати Матбуот хизмати маълум қилди.

“Бақтибек Худайбергенов янги мер сайлангунга қадар Қирғизистон Республикаси Бишкек шаҳри мэри вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Ушбу қарор Бош вазир Марипов томонидан имзоланди”, дейилади хабарда.

Вазирлар Маҳкамаси раҳбарининг яна бир буйруғи билан Эрмек Нургазиевни Бишкек мэри вазифасини бажарувчи этиб тайинлаш тўғрисидаги қарор бекор қилинган. Нургазиев ўз вазифасини худди шу куни бошлаши керак эди. Аввалроқ ҳоким Балбак Тулобаев истеъфога чиқишини эълон қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

202

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг