Қирғизистонда Афғонистоннинг анорли газли ичимлигини сотиш тақиқланди
Олам
−
05 Июль
8495Қирғизистонда Афғонистондан келадиган анор экстрактили газли ичимлик воситасини сотиш тақиқланди. Бу ҳақда “24.kg” хабар берди.
Қайд этилишича, Афғонистондан импорт қилинадиган Golden life (“Золотая жизнь“) газли ичимлиги Қирғизистоннинг Ўш шаҳридаги савдо нуқталаридан бутунлай йиғиштириб олинган. Мамлакатнинг бошқа ҳудудларида ҳам бу ичимлик сотувини чеклаш бўйича ишлар давом эттирилмоқда.
“Тадбир Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги касалликларни олдини олиш ва давлат санитария-эпидемиология назорати департаменти буйруғига асосан олиб борилмоқда”, дейилади Ўш ҳокимлиги матбуот хизмати баёнотида.
Лаборатория ўрганишлари натижаларига кўра, Golden life ичимлиги E122 Azorubin кимёвий бўёғини ўз ичига олади. Ушбу ингредиент эса болаларнинг фаоллиги ва диққат-эътиборига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
“Чакана савдо тармоқлари раҳбарларига ҳам ушбу маҳсулотларни сотишни тақиқлаш тўғрисида буйруқ берилди”, дейилади Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.
Маълумот ўрнида, Golden life ичимлиги Қирғизистондан ташқари Марказий Осиёнинг Ўзбекистон, Қозоғистон ва Тожикистон каби давлатларида ҳам сотилади.
LiveБарчаси