Қирғизистонда 223 бош қорамол тириклай ёниб кетди (видео)

World

image

Жорий йилнинг 17 июль куни Қирғизистоннинг Чуй вилоятидаги йирик фермада ёнғин юз берди. Оқибатда 200 дан ортиқ қорамол нобуд бўлган. Бу ҳақда мамлакат Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, жами 2 минг метр квадрат майдонга ўт кетган. Ёнғинни ўчириш учун еттита ўт ўчириш бригадаси, махсус техникалар, газ ва электр таъминоти корхоналари ходимлари жалб этилган. 

Ҳодиса оқибатида 223 бош қорамол ва 30 минг боғлам пичан ёниб кетган. Шу билан бирга 1000 га яқин буқалар тирик қолган.

Ёнғин қандай келиб чиққани ва етказилган зарар миқдори ҳозирча маълум эмас. Маҳаллий ОАВ ҳисоб-китобларига кўра, ёнғин туфайли фермер кўрган зарар 27 млн сомга баҳоланган.


Tags

Rate Count

418

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends