Қирғизистонда 18 ёшли ўзбекистонлик қиз қидирилмоқда

Олам 61774
image

Жалолободда 18 ёшли Ўзбекистон фуқароси Севинч Бахрамова (Шерзод қизи) қидирилмоқда. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон шаҳар ички ишлар бошқармаси матбуот хизматига асосан хабар қилди.

11 июнь куни Яккабоғ (Ўзбекистон) шаҳрида яшовчи 58 ёшли аёл набирасини топишда ёрдам бериш илтимоси билан Жалолобод ИИБга мурожаат қилди.

Унинг сўзларига кўра, қиз Жалолобод давлат университетининг филология факултетида ўқийди ва “Спутник” микрорайонидаги уйлардан бирида яшаган. 3 май куни у Ўзбекистон ҳудудидан кетган ва бедарак йўқолган.

Белгилари: бўйи 160-165 сантиметр, қорачадан келган, озғин, сочлари қора (узунлиги 30 см), кўзлари жигарранг, чап елкасида доғи бор.

Агар кимдир бедарак йўқолган шахс тўғрисида маълумотга эга бўлса, полиция қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиш сўралди: 102, (03722) 5-28-31, 7-03-44, (00224) 95-15-15, (0773) 00-08-02.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 3896
Рейтинг: 3
Теглар
t
×