Қирғизистонда ҳокимиятни эгаллашга уринган гуруҳдан депутатнинг гувоҳномаси топилди (видео)
Олам
−
06 Июль
13146Аввалроқ, Қирғизистонда амалдаги ҳокимиятни эгаллаб олишга уринган гуруҳ режаси тўхтатиб қолингани хабар қилинганди. Тинтув чоғида гумонланувчилардан қўлбола портловчи қурилмалар учун бутловчи қисмлар, ўқотар қуроллар, ўқ-дорилар, зирҳлар, ҳуқуқ-тартибот органларининг кийим-кечаклари, учувчисиз учиш аппаратлари, экстремистик мазмундаги адабиётлар ва бошқа тақиқланган буюмлар топилиб, олиб қўйилди. Улар орасида депутат Марлен Маматалиевга тегишли ҳарбий гувоҳнома ҳам бор. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, буюмлар орасида 50 та ўқотар қурол, 20 та тўппонча, 255 минг ўқ-дори, 200 дона полиция формаси, 350 та ҳарбий қалпоқ, 38 та зирҳли буюмлар, 2 та дрон, рация, қўлда ясалган портловчи моддалар ҳамда экстремистик адабиётлар бор.
Жиноий гуруҳ қўлидан топилган ҳарбий гувоҳнома эгаси депутат Маматалиев ҳолатни 2020 йилнинг октябрь ойида содир бўлган воқеалар вақтида сейфдан ҳужжатлари ўғирлангани билан изоҳлаган.
“Эҳтимол, Жўқоргу Кенесдаги сейфларни айнан маҳбуслар очгандир. Бунинг учун улар ҳам судланиши керак. Менинг уларга ҳеч қандай алоқам йўқ”, деган депутат.
LiveБарчаси