Қирғизистонда ҳам пойтахт номини ўзгартириш таклиф қилинди

Олам

image

Қирғизистон президенти аппаратининг собиқ раҳбари Эмилбек Каптагаев мамлакат пойтахти Бишкек шаҳрини Манас деб қайта номлашни таклиф қилди. У Бишкек номи шаҳардаги туманлардан бирига берилиши керак деб ҳисоблаяпти.

"Бир неча йиллардан кейин қизиқиш уйғонмаслиги учун биз ҳозирданоқ пойтахтни Манас деб номлаш керакмасми? Шундай қилинса ҳар томонлама адолатли бўларди... Ҳозирги Свердлов туманига Бишкек номини бериш керак, ахир Пишпек қалъаси айнан ўша ерда жойлашганку, балки Бишкек қишлоғи ҳам ўша ерда бўлгандир... Бишкек ботир яшаб ўтгани ва у қилган ишлар ҳақидаги ва ҳар йили янги тафсилотлар билан тўлиб бораётган тушунарсиз асосларга эга қандайдир афсонадан ташқари, бу баҳсли масалалигича қолмоқда", дейди Эмилбек Каптагаев ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Унинг таклифига ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг баъзилари пойтахт номини ўзгартиришни қўллаб-қувватлаган бўлса, баъзилари қатъиян қаршилик билдирган.

Таъкидлаш керакки, Каптагаев пойтахт номини ўзгартириш бўйича таклифи Қозоғистон пойтахти Остона шаҳри Нур-Султон деб ўзгартирилиши ортидан бирдирилди. Остона шаҳри номи 23 мартдан расман Нур-Султон деб ўзгартирилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон Бишкек Эмилбек Каптагаев

Баҳолаганлар

116

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг