Қирғизистонда ҳам аҳоли ҳарорат кескин тушиб кетишидан огоҳлантирилди
Олам
−
05 Декабрь 2023
6973Қирғизистонда ҳам ҳафта охирига келиб ҳаво ҳароратининг кескин тушиб кетиши эълон қилинди. Қирғизгидромет маълумотларига кўра, 9-12 декабрь кунлари Қирғизистонда об-ҳавонинг кескин ўзгариши кутилмоқда.
Кўп туманларда қор, айрим жойларда кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда. Йўллар сирпанчиқ бўлади, қор кўчиши мумкин. Ғарбий шамолнинг тезлиги айрим жойларда секундига 17-22 метргача етиши мумкин.
Синоптикларнинг маълумотларига кўра, 9-11 декабрь кунлари ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди. Тоғли ҳудудларда кечаси -10 даражагача пасайиш кутилмоқда.
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг эслатишича, беқарор об-ҳаво автомашиналар ҳаракати, алоқа корхоналари, энергетика ва коммунал хизматлар ишини, яйловларда чорва молларини боқиш ва сақлашни қийинлаштиради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Ўзбекистон гидрометеорология хизмати агентлиги ҳам жорий йилнинг 9-14 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига шимолдан босқичма-босқич совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилаётгани ҳақида хабар берган эди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15