Қирғизистон ва Тожикистон тинчлик битими имзолади

Олам

image

Қирғизистон ва Тожикистон ўртасида чегарадаги вазиятни барқарорлаштириш ва икки давлат ўртасида тинчлик ўрнатиш бўйича протокол имзоланди. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) раҳбари Қамчибек Ташиев Тожикистон махсус хизмати раҳбари Саймўмин Ятимов билан музокаралардан сўнг маълум қилди, деб ёзмоқда “Turmush” нашри.

Тинчлик баённомаси учта пунктни ўз ичига олади:

•    қўшинларни чегара чизиғидан доимий жойлаштириш жойларига олиб чиқиш;
•    икки давлат чегарасида фақат чегара отрядларининг мавжудлиги;
•    чегара масалаларини ҳал этиш жараёнини давом эттириш.

Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида можаро

Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги чегарадаги вазият 14 сентябрь куни Боткен вилоятидаги учта участкада чегарачилар ўртасида отишма бошланганидан кейин кескинлашди. Томонлар бир неча бор ўт очишни тўхтатиш бўйича келишиб олганига қарамай, келишувлар ҳар сафар муваффақиятсизликка учради.

Қирғизистон расмийлари Тожикистонни чегарага оғир ҳарбий техникани тортиб келишда ва Қирғизистон ҳудудини ўққа тутишда “барча мавжуд арсеналдан” фойдаланганликда айблади. Мамлакат Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тўқнашув зонасидан 136 минг киши эвакуация қилингани, Боткен вилоятида фавқулодда ҳолат режими жорий этилганини ҳақида маълум қилди. 

Айни пайтда Тожикистон қирғиз кучларини Тожикистон чегарасидаги қатор аҳоли пунктларини “оғир қуроллардан” ўққа тутишда айблади. Ҳозирда икки давлат ўт очишни тўхтатиш ва қўшинларни чегара ҳудудидан олиб чиқиш бўйича келишувларга амал қилмоқда.

Икки давлат чегарасида 70 га яқин баҳсли участкада белги қўйилмагани сабабли мунтазам равишда можаролар чиқиб туради. Умуман олганда, 2022 йил июль ойи ҳолатига кўра, мамлакат чегараларининг 972 километридан 600 километрга яқини келишилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

64

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг