Қирғизистон Ўзбекистоннинг эмланганлик сертификатини тан олди
Жамият
−
11 Апрель 2022
4223Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукуматлари эмланганлик сертификатлари ўзаро тан олди. Бу ҳақда Санитария-эпидемиология хизмати матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қирғизистон Республикаси Ҳукумати миллий даражада COVID-19 пандемиясига қарши курашиш борасида, шу жумладан, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда амалга ошираётган кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни баҳолаган.
Шунга кўра томонлар давлатларининг ҳудудини COVID-19 инфекциясининг кириб келиши ва тарқалишидан юқори даражада ҳимоя қилиш юзасидан кўрилаётган қатъий ва кенг кўламдаги чора-тадбирлар муҳимлилигини таъкидлаб, ваколатли органлар томонидан берилган COVID-19 гa қарши эмланганликни тасдиқловчи расмий сертификатларни ўзаро тан олишга келишиб олган.
Ушбу келишув жорий йилнинг 26 мартидан кучга кирган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь