Қирғизистон Ўзбекистонга кўмирни автомобиль йўли орқали экспорт қилмоқчи

Олам

image

Расмий Бишкек Ўзбекистонга кўмирни автомобиль йўли билан олиб чиқишга рухсат беришни таклиф қилмоқда. Бу ҳақда Қирғизистон Энергетика вазирлиги томонидан Вазирлар Маҳкамасининг кўмир ташишнинг айрим масалалари тўғрисидаги қарорига киритилаётган ўзгартишларда сўз борган. Ҳужжат жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди. 

Жорий йилнинг октябрь ойи охирида Қирғизистонда олти ой муддатга кўмирни автомобиль транспортида олиб чиқишга тақиқ жорий қилинган эди. Қаттиқ ёқилғини бошқа мамлакатларга темир йўл орқали етказиб бериш имконияти сақланиб қолди. Бундан ташқари, Қирғизистон-Хитой давлат чегарасидаги “Иркештам-автодорожный” ва “Торугарт-автодорожный” назорат-ўтказиш пунктлари ҳам тақиқ остида қолмаган. 

Эндиликда Энергетика вазирлиги жанубий вилоятлардан Ўзбекистонга кўмирни автомобиль йўли билан олиб чиқишга рухсат беришни таклиф қилмоқда. 

“Қарорнинг қабул қилиниши Ўш ва Жалолобод вилоятларида жойлашган кўмир қазиб олувчи корхоналарга хўжалик фаолиятини амалга ошириш имконини беради. Бу юқоридаги ҳудудлар аҳолисига ўз иқтисодий фаровонлигини тўлдириш учун қўшимча имконият яратади”, дея тушунтиради Энергетика вазирлиги мутасаддилари. 

Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойи бошида Қирғизистонда кўмир нархини вақтинчалик давлат томонидан тартибга солиш жорий қилинган эди. Тегишли қарор Вазирлар Маҳкамаси раиси Оқилбек Жапаров томонидан имзоланди. Қарор 2022-2023-йиллар куз-қиш даврида кўмир нархининг ўсишини чеклаш, аҳолини қаттиқ ёқилғи билан ўз вақтида ва барқарор таъминлаш мақсадида қабул қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

170

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made