Қирғизистон Тожикистон билан чегара бўйича музокараларни 2-3 ой ичида якунлаш ниятида

Олам

image

Қирғизистон Тожикистон билан чегара бўйича музокараларни 2-3 ой ичида якунлаш ниятида. Бу ҳақда бугун, 5 август куни Бишкекдаги матбуот анжуманида Қирғизистон Ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаев маълум қилди.

Қайд этилишича, Қирғизистон томони Тожикистон билан чегаранинг умумий участкасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича музокараларни 2-3 ой ичида якунлашни кутмоқда. Қирғизистон ТИВ раҳбари чегара масаласи жуда нозик эканини таъкидлаган.

“Чегара жуда нозик масала, музокаралар давом этмоқда, менимча, яқин 2-3 ой ичида биз якунига етамиз”,  дейди Кулубоев.

Жорий йилда Қирғизистоннинг Боткен шаҳрида 30 январдан 5 февралгача бўлиб ўтган учрашувда Қирғизистон-Тожикистон чегарасининг 90 фоизини қамраб олувчи келишув имзоланганди.

Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги давлат чегарасининг узунлиги қарийб 980 км. 2002 йилнинг декабрь ойидан бошлаб уни делимитация қилиш (давлат чегарасини унинг ўтиш жойини тавсифлаш ва харитада чизиш) бўйича музокаралар давом этмоқда.

Ушбу муаммони ҳал этмаслик икки республиканинг маҳаллий аҳолиси ва ҳарбий хизматчилари ўртасида, шу жумладан ўқотар қуролдан фойдаланиш билан боғлиқ низоларга бир неча бор сабаб бўлган.

Зумрад Зарипова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Тожикистон чегара Қирғизистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг