Қирғизистон прописка бермаяпти, бунинг учун жарима бор – ўзбекистонликлар ТИВга мурожаат қилди
Олам
−
08 Май 2020
2872Кеча, 7 май куни АОКА штабида коронавирусга оид масалалар бўйича брифинг бўлиб ўтди. Ушбу брифингга турли муаммолар юзасидан ҳам саволлар келиб тушди. Мурожаатларидан бири Қирғизистонда қолиб кетган ўзбекистонликлар томонидан йўлланган бўлиб, унда вужудга келган муаммолар тилга олинган.
“Биз Қирғизистонда қолиб кетдик, пропискамиз муддати ўтиб кетган. 8 майдан бу давлатда қолганларни жарима килишар экан. Бу ҳақида Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчихонасига мурожаат қилдим, лекин менга прописка бўйича жавоб бера олмасликларини айтишди. Нима қилсам бўлади?”, дейилади мурожаатда.
Ушбу савол юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати қуйидагиларни таъкидлади.
“Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлигининг 5 май куни тарқатган маълумотига кўра, ушбу мамлакатдаги чет эл фуқаролари чиқиш визасини ва яшаш жойи бўйича рўйхатда туришни расмийлаштирмасдан 1 июнга қадар Қирғизистон ҳудудидан чиқиб кетишлари мумкин”.
Вазирликнинг маълум қилишича, яшаш жойи бўйича рўйхатда туриш ва уни узайтириш масаласида Қирғизистон ҳукумати ҳузуридаги Давлат рўйхатга олиш хизматига мурожаат этиш тавсия этилади.
“Қўшимча маълумот учун Ўзбекистоннинг Бишкек шаҳридаги Элчихонаси билан +996312986296 телефон рақами ёки +996555700145 “Телеграм” рақами орқали боғланиш мумкин”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, 7 май куни Президент Шавкат Мирзиёев томонидан навбатдаги видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда давлат раҳбари хориждаги фуқароларни олиб келиш кераклигини, уларнинг 11 мингга яқини анчайин қийин аҳволда қолганини таъкидлаб ўтди. Уларни қайтаргандан кейин ҳам назоратга олиш кераклиги айтилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь