Қирғизистон парламенти икки ойлик танаффусдан сўнг ишини қайта бошлади
Олам
−
01 Сентябрь 2022
3005Кеча, 31 август куни Қирғизистон миллий парламенти депутатлари деярли икки ойлик танаффусдан сўнг ўз ишини қайта бошлади. Бу ҳақда республика олий қонун чиқарувчи органи матбуот котибига тяниб, ТАСС хабар берди.
“Бугун Қирғизистон Республикаси Жогорку Кенеши (Олий Кенгаши)нинг навбатдаги сессияси бошланди”, дейди матбуот котиби.
Унга кўра, парламент аъзоларини иш бошлангани билан табриклаш учун мамлакат Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Оқилбек Жапаров келган.
Қонунга мувофиқ, Қирғизистон халқ депутатлари 1 июлдан бошлаб икки ойлик таътилга чиққанди.
Шунингдек, июль ойи охирида Қирғизистон миллий парламентининг расмий сайти хакерлик ҳужумига учраган ва уни қайта тиклаш бўйича техник ишлар деярли бир ой давом этган.
LiveБарчаси