Қирғизистон коронавирусга қарши эмлашда муҳим маррани забт этди
Олам
−
25 Июль 2022
3882Қирғизистонда COVID-19 қарши жамоавий иммунитет ҳосил бўлгани эълон қилинди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи Жаркинбек Қосимбеков брифингда айтиб ўтди.
“Биз COVID-19 билан яшашга кўникишимиз керак, ҳозирга келиб мамлакатда жамоавий иммунитет шаклланди. Шифокорлар вирусни даволаш усулларини ўрганишди, даволаниш учун маблағ ва дори воситалари етарли”, деган у.
Айни вақтда эпидемиологик вазият бўйича хавотир йўқлигини айтган вазир зарурат туғилса, Қозоғистондагидек қисман чекловларга ўтилишини чўшимча қилган.
Қосимбековнинг сўзларига кўра, “жами 6,1 миллион доза вакцина харид қилинган, шундан 3,5 миллион дозаси ишлатилган, 267 минг дозаси ҳисобдан чиқарилган, яқин келажакда COVAX дастури доирасида Pfizer вакцинасининг яна 100 минг дозаси етказиб берилиши кутилмоқда. COVID-19 вакцинасининг биринчи дозасини Қирғизистоннинг 1,5 миллион фуқароси, иккинчи дозасини эса 1,3 миллион киши олган. COVAX дастури доирасида республикага 1,4 миллион дозадан ортиқ дори воситалари келиб тушди, 2,4 миллион доза республика бюджети ҳисобидан харид қилинди, қарийб 2,3 миллион доза инсонпарварлик ёрдами сифатида етказилди.
Қирғизистонда 2021 йилнинг 11 июлида коронавирусга қарши оммавий эмлаш бошланди. Мамлакатда Спутник V, Спутник лайт, Pfizer, Sinopharm, SinoVac, AstraZeneca, QazVac препаратлари билан эмланиш мумкин.
LiveБарчаси