Қирғизистон КХШТнинг тинчликпарварлик салоҳиятини ривожлантирмоқчи
Олам
−
28 Ноябрь
1444Қирғизистон келгуси йилда Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига (КХШТ) раислик қилганида ташкилотнинг тинчликпарварлик салоҳиятини ривожлантиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда бугун, 28 ноябрь куни мамлакат Президенти Садир Жапаров Остона шаҳрида ўтган КХШТ саммитида сўз очди.
“Биз КХШТнинг тинчликпарварлик компонентини ривожлантиришга доир, шу жумладан, КХШТ Бош котибининг тинчликпарварлик масалалари бўйича махсус вакили фаолиятини фаоллаштиришга қаратилган чоралар кўрамиз”, деди у.
Шунингдек, Қирғизистон Президенти ташкилот аъзоларини ҳарбий кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва ҳарбий-иқтисодий ҳамкорлик самарадорлигини ошириш мақсадида илғор тажрибалар алмашишга чақирди.
“Замонавий таҳдидларга қарши курашда ахборот технологияларини террорчилик ва экстремизм мақсадларида ишлатишни олдини олиш ва уларни аниқлаш бўйича ҳамкорликни фаол тарғиб қилишни режалаштирмоқдамиз”, деди Жапаров.
Маълумот учун, 2025 йил 1 январда КХШТга раислик вазифаси Қозоғистондан Қирғизистонга ўтади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мазкур саммит доирасида Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев КХШТ иштирокчи давлатлари учун хавфсизлик кафолати сифатидаги ўз аҳамиятини намоён этаётганини таъкидлаган эди.
LiveБарчаси