Қирғизистон қатор давлатлардан келувчилар учун карантин жорий этди

Олам

image

Қирғизистон Республикасида Эрон, Италия, Жанубий Корея ва Япониядан келган фуқароларга карантин жорий қилинади. Бунга ушбу мамлакатларда коронавирус инфекциясининг кенг тарқалгани сабаб қилиб кўрсатилмоқда.  Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Касалликларнинг олдини олиш ва экспертиза қилиш бошқармаси директори Риспек Сидиқалиев маълум қилмоқда.

Унинг сўзларига кўра, бошқа мамлакатлардан Қирғизистонга келган 842 киши жиддий тиббий текшириш ва синовлардан ўтган. Улар орасида ҳеч қандай инфекция топилмаган. Аммо маҳаллий шифокорлар ҳали ҳам 534 кишининг аҳволини кузатишмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакилининг таъкидлашича, Қирғизистон чегарасидаги барча назорат-ўтказиш пунктлари Республика ҳудудига коронавирус инфекциясининг кириб келишига йўл қўймаслик учун интенсив режимда ишламоқда.

Сўнгги маълумотларга кўра, Хитойда пайдо бўлган COVID-19 коронавируси билан касалланганлар сони 80 150 нафарга етди. 

Коронавирусдан даволанганлар сони 27 626 нафарни ташкил қиляпти. Беморларнинг 18 фоизи ёки 9214 нафари оғир аҳволда қоляпти.

2019-nCoV вирусидан ҳалок бўлганлар 2701 нафарга етди. Вирус қурбонлари сони бўйича Эрон (12 киши) Хитойдан кейинги ўринга чиқиб олди. Шунингдек, Diamond Princess кемасида вирусга чалинган беморларнинг яна икки нафари вафот этиб, умумий 4 нафарга етди.

Коронавирус Эронга киргач, унинг атрофидаги давлатларга тезда тарқала бошлади. Кеча Баҳрайн, Афғонистон, Ироққа етиб борган коронавирус бугун Қувайт ва Уммон султонлигида ҳам аниқланди. Озарбойжонда эса икки киши айни вирус хавфи билан шифохонага ётқизилган.

Нуруллоҳ Шарипов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

44

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made