Мигрантлар Россияда оммавий муштлашув ўтказди

Олам

image

Кеча, 7 октябрь куни Россиянинг Новосибирск шаҳридаги Хилок бозори яқинида Қирғизистон фуқаролари иштирокида оммавий муштлашув бўлиб ўтди.          Бу ҳақда бугун, 8 октябрь куни Новосибирскдаги қирғиз диаспораси вакили Жаркинбай Тойтуков маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, можаро кеча, 7 октябр куни соат 15:00 атрофида бўлган. Дастлабки версияга кўра, бунга Қирғизистоннинг бир неча фуқароси собиқ ватандошидан пул ундирган.

"У ва унинг одамлари бизнинг ватандошларимизни калтаклашди, товламачилик қилишди ва бозорда нормал ишлашига имкон бермади", дейди Тойтуков. Савдогарлар бу муносабатга тоқат қилмади ва Қирғизистонда туғилган одамга тегишли бўлган Инфинити автомобилини ёқиб юборди. “Кеча воқеа жойига бизнинг консулимиз етиб келди. Aйни пайтда вазият барқарор ”, деди у.

Оммавий муштлашувда 200 га яқин киши иштирок этган, улардан 50 нафари ҳибсга олинган.

Етиб келган участка инспектори ҳавога бир неча бор огоҳлантирувчи ўқ узган, шундан сўнг у жанжални тўхтатишни талаб қилган. бироқ бу чора фойда бермаган.

Олинган маълумотларга қараганда, 5 киши касалхонага ётқизилган. Улар резина ўқлар туфайли жароҳат олган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон фуқаролари Новосибирскда

Баҳолаганлар

105

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар