Қирғизистон фуқаролардан Тожикистонга бормасликни сўраяпти

World

image

Расмий Бишкек Қирғизистон фуқароларига қўшни Тожикистон Республикасига бормасликни, саёҳат режаларини бекор қилишни тавсия қилмоқда. Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазирлигининг фуқароларга мурожаатида сўз борган. 

Буни вазирлик Тожикистондаги чеклов чоралари билан изоҳлашга уринган.

“Қирғизистон Республикаси фуқароларининг Тожикистон Республикасига киришини чеклаш чоралари кўрилаётгани муносабати билан вазирлик Қирғизистон Республикаси фуқароларига Тожикистон Республикасига ҳар қандай саёҳат ёки Тожикистон Республикаси ҳудуди орқали бошқа давлатларга транзит йўналишидан вақтинча бош тортишни тавсия қилади”, дейилади расмий огоҳлантиришда. 

Тожикистон Республикасига кириш ва чиқиш бўйича зарур маълумотлар ва маслаҳатларни олиш учун Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик бошқармасининг ишонч телефони ва Қирғизистон Республикасининг Тожикистон Республикасидаги элчихонасига мурожаат қилиш сўралган. 


Tags

Rate Count

340

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends